Четверг, 28.03.2024, 17:08
Главная
Регистрация
Вход
MP3BOOM.UCOZ.COM
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 5
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0






Форма входа
Главная » 2013 » Март » 30 » SHOV-SHUVLI SAYOHAT -2013: ЭСКИШАҲАРДАН ИСТАНБУЛГАЧА! АЖОЙИБ САРГУЗАШТЛАР!
04:20
SHOV-SHUVLI SAYOHAT -2013: ЭСКИШАҲАРДАН ИСТАНБУЛГАЧА! АЖОЙИБ САРГУЗАШТЛАР!


Туркиядаги Эскишахар 2013 йил "Турк дунёси маданият пойтахти” дея эълон қилинган. Шу муносабат билан туркий халқларнинг янги йили ҳисобланмиш - Наврўз кунлари бу шаҳарда расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. Шу мақсадда Туркия Маданият ва Сайёҳлик вазирлиги бир гуруҳ журналистларни шаҳарга таклиф қилди. 11 та давлатдан келган 28 нафар журналистлар орасида Ўзбекистон вакиллари ҳам бўлди. 20-24 март кунлари барча туркий тилли мамлакатдан келган журналистлар (улар орасида АҚШ, Хитой, Босния ва Герцоговина, Италия, Сербия каби мамлакат вакиллари хам бор эди)  Эскишаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар. Сафарнинг биринчи куни оқшомда Археология музейида тадбир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган шаҳар ҳокими Қодир Кочдемир ўзбекистонлик журналистларга алоҳида эътибор кўрсатди. У Ўзбекистонга меҳр кўзи билан қарашини таъкидлади. Биз билан бир неча бор суратга тушди.

 21-март куни шаҳар Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда қатнашдик. Тадбир якунида сўфийлар қўшиқлари янграган концертни томоша қилдик. Пешиндан кейин эса шаҳар ҳокимиятида Наврўз байрами нишонланди. Унда барча туркий халқлар вакиллари, шу жумладан Ахмаджон Дадаев бошчилигидаги ўзбекистонлик хонандалардан иборат делегация иштирок этди. Ўзга юртда миллатдошларингизни кўриш бошқача бўлар экан. Улар бизни, биз уларни кўриб хурсанд бўлдик. Кечқурун бўлиб ўтган катта колнцертда ўзбек раққосалар саҳнага чиққанида  янграган қарсаклар қалбимизни тоғ қилиб, ўзбек эканлигимиздан яна бир бор ғурурландик. Ўзбекистон халқ артисти Матлуба Дадабоеванинг қўшиғи давомли қарсаклар билан  илиқ кутиб олинди. Яна бир бор ўзбек санъатига олам тан берди.    

      22-март куни Эскишаҳардан 45 дақиқалик йўл босиб, Саид Баттол Ғозий мақбарасини ва қоятошлардан иборат ёдгорликларни бориб кўрдик. Шунда кўз олдимиздан Сурхондарёдаги ибтидоий одамлар яшаган шу каби ёдгорликлар ўтди ва у хақидаги фикрларимизни хорижлик хамкасбларимизга айтдик.

 23-мартда Анатолу университети журналистика факультети талабалари билан сухбатлашдик. Улар мустақиллик йилларида туркий давлатларда юз берган ўзгаришлар хақида сўрашди. Биз Ўзбекистон мустақиллик йилларида йирик муваффақиятларни қўлга киритганлигини, истиқлолдан аввал эътибордан четда бўлган қадимий тарихимиз, буюк маданиятимиз эндиликда чуқурроқ ўрганилаётганини сўзлаб бердик. Фонд Форум томонидан ҳар йили мамлакатимизнинг маълум бир вилоятида "Асрлар садоси” аньанавий маданият фестивали ўтказилиши борасида сўзлаб берганимизда, нафақат Анатолу университети талаба-ўқитувчилари, балки бизнинг ҳамрохларимиз бўлмиш хорижлик журналистлар хам бу фестивалга қизиқиб қолишди. АҚШ ва Италия журналистлари эса "Асрлар садоси”ни ёритиш ниятида эканликларини билдиришди. Аждодларимизнинг бетакрор маданияти, юксак маънавияти, бой салоҳияти билан жаҳон тамаддунига муносиб қўшган ҳиссасига хорижлик ҳамкасбларимизнинг қизиқиши бизда фахр уйғотди.

        Шанба куни кечқурун шаҳар стадионида Эскишаҳарнинг турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган расмий тадбир бўлиб ўтди. Унда мамлакат бош вазири Т.Р. Эрдўғон иштирок этиб, нутқ сўзлади. Байрам концертида туркий халқлар куй-қўшиқлари қаторида "Хоразм лазгиси” янграганида, стадионда қарсаклар авжига чиқди.

            Шуни таъкидлаш керакки, хукумат хорижлик журналистларга чуқур эхтиром кўрсатиб, бизларни  ва бош вазирни битта - "тоғ гули” мазмунини берувчи "Анемон” меҳмонхонасига жойлаштирди. Биз Туркия хукумати раиси билан яқиндан кўришиш имкониятига эга бўлдик.

 Якшанба куни Эскишахарга қилган сафаримиз ниҳоясига етди. 10 та давлатдан келган ҳамкасбларимиз шу куни Анқара ва Истамбулга келиб, у ердан ўз юртларига жўнаб кетишди. Туркия Маданият ва Сайёҳлик вазирлиги ўзбекистонлик журналистларга яна бир бор эҳтиром кўрсатиб, бир кун Истамбулда қолиш ва бу шаҳарнинг тарихий  ёдгорликларини кўриш имкониятини яратиб берди. Аё-София, Султон Аҳмад, Турк султонларининг "Тўпқопи” қароргоҳи ва бошқа тарихий обидаларга қилган сафаримиз алоҳида мавзу.

                                                      Жасур ҲАМРОЕВ

Просмотров: 648 | Добавил: Alfa | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Alfa  
0
Zo'ru!

Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Календарь
«  Март 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Друзья сайта
  • Bepul sayt yaratish
  • Sport yangiliklari
  • Shoiralar hayoti
  • Referatlar to'plami
  • Ziyo biblotekasi
  • Musiqiy portal
  • Архив записей

    | Alfa Omega Studio | Сделать бесплатный сайт с uCoz |